Тошкентда операция қилинаётган бемор шифокорни калтаклаб, унинг ҳушидан кетишига сабаб бўлди. Унга ёрдамга келган бошқа шифокор ҳам беморнинг дўстлари томонидан калтакланди ва реанимацияга ётқизилди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.
Тошкент вилоятида бемор касалликлар тарихи ҳақида сўраган тез тиббий ёрдам шифокорининг юзига мушт туширди. Жабрланувчида бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши ва ўнг томон пастки лаб соҳаси жароҳати аниқланган.
Қашқадарёда фуқаро шифохонадаги 2 ёшли фарзанди вафот этганини айтган жарроҳни урди. «Отаси тўғридан-тўғри юзимга мушт билан урди. Ҳушимни йўқотдим, қолганини тўлиқ эслолмайман», — дейди шифокор. Боланинг онаси эри бу ишни асабий ҳолатда қилганини айтиб, шифокордан «тўғри тушуниш»ни сўради.
Бир йил ичида судлар томонидан тиббиёт ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган ёки уларга қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатган 87 нафар шахсга нисбатан жарима ёки қамоққа олиш жазоси тайинланди. Ушбу қоидабузарлик учун қамоққа олиш мансабдор шахсларга нисбатан қўлланади.
Пайариқ туманидаги Челак шифохонаси ходимлари ўртасида жанжал содир бўлди. Тармоқларда шифохона бош шифокорининг ўғли ва келини икки ҳамширани уриб, жароҳат етказгани айтилмоқда. Жанжалда тан жароҳати етказишда гумонланаётган фуқарога жиноят иши очилди.
Қонунчилик палатасида тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилган фуқаролар ва мансабдор шахсларни жаримага тортиш ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Депутатлар лойиҳани иккинчи ўқишда бир овоздан қабул қилинди.
Суд нотўғри ташхис қўйишда айблаб, поликлиника шифокорини калтаклаган наманганлик фуқарога 2 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Унинг акаси ҳам тиббиёт ходимига куч ишлатганликда айбли деб топилди ва у 144 соат мажбурий жамоат ишлари билан жазоланди.
Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида беморнинг ўғли маст ҳолатда «тез ёрдам» шифокорини дўппослаб, унга оғир тан жароҳати етказди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Зўравон беш йилгача муддатга қамалиши мумкин.
Фарғонада туғруқхона шифокорини калтаклаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзгатилиб, у процессуал тартибда ушланди. У аввалроқ, сурункали равишда интизомни бузгани учун ички ишлар органларидан ҳайдалгани айтилмоқда.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида эркак туғуруқхона ҳамширасининг сочидан тортиб, куч ишлатди. Мазкур ҳолатга эркакнинг неварасининг ўлими сабаб бўлгани аниқланди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Намангандаги оилавий поликлинкада шифокорни дўппослаган ака-укаларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, жиноят иши қўзғатилган. Шифокорга тиббий текширув давомида бир неча жароҳатлар ташхиси қўйилган.
Чоршанба куни Тошкентда шифокор-токсиколог тиббий кўрикка келган, маст фуқаро томонидан калтакланди. Шифокорнинг аҳволи оғирлиги ва кучли карахтлик ҳолатига тушиб қолгани айтилмоқда. Унга «қўшма краниофациал жароҳат, оғир даражадаги бош мия ёпиқ жароҳати, назогеморрея» ташхиси қўйилган. Шифокорни калтаклаган шахс ҳибсга олинган.
Яшнобод туманидаги шифохонада вафот этган беморнинг ўлимидан сўнг, шифокорларнинг дўппосланиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
Жиззах вилоятида вафот этган беморнинг қариндошлари чақириқ бўйича етиб келган тез ёрдам фельдшерини калтаклаб, унга тан жароҳати етказди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг